Сафар харажатлари, бўш иш ўринлари ва боғчалардаги навбатлар: давлат органлари нималарни очиқ эълон қилиши шарт
Ўзбекистон давлат идоралари эндиликда ижтимоий аҳамиятга молик 43 турдаги маълумотларни очиқ фойдаланиш учун жойлаштиришга мажбурдир. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эслатиб ўтганидек, ушбу маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида ва Очиқ маълумотлар порталида мавжуд бўлиши керак. Давлат органлари айнан нималарни ошкор қилишлари шарт: • хизмат сафарлари ва хорижий меҳмонларни қабул қилиш учун қанча маблағ сарфланаётгани; • хизмат автомобиллари тўғрисидаги маълумотлар […]

Сафар харажатлари, бўш иш ўринлари ва боғчалардаги навбатлар: давлат органлари очиқ эълон қилиши шарт бўлган маълумотлар
Ўзбекистон давлат идоралари эндиликда ижтимоий аҳамиятга молик 43 турдаги маълумотларни очиқ фойдаланиш учун жойлаштириши керак. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эслатиб ўтганидек, ушбу маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши шарт.
Давлат органлари айнан нималарни очиқлаши керак:
• хизмат хизмат сафарлари ва хорижий меҳмонларни қабул қилиш учун қанча маблағ сарфланаётгани;
• идораларнинг хизмат автотранспорт воситалари ва кўчмас мулки тўғрисидаги маълумотлар;
• давлат харидлари ва бўш иш ўринлари, жумладан номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар;
• Ҳаж зиёрати ва давлат боғчаларига қўйилган навбатлар;
• давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар.
Ушбу маълумотларнинг шаффофлигини назорат қилиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади. Қонунбузилишлар ёки коррупция ҳолатлари ҳақида фуқаролар 1253 рақами орқали хабар беришлари мумкин.

