Садриддин Ҳасанов Португалияда илк расмий учрашувини ўтказди

Садриддин Ҳасанов Португалиядаги илк расмий ўйинини ўтказди
Португалия У-23 чемпионатининг янги мавсуми бошланди. Унда ўзбекистонлик футболчилар Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов тўп сураётган “Брага У-23” жамоаси биринчи турда “Фаренсе У-23” меҳмони бўлди.
“Брага” ёшлари 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган ушбу учрашувни Садриддин Ҳасанов асосий таркибда бошлади ва 87-дақиқада захирага олинди. Бу унинг Португалиядаги янги жамоаси сафидаги илк расмий ўйини бўлди.
Учрашувда мезбонлар 32-дақиқада Мораеснинг голи билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса “Фаренсе” кетма-кет голлар уриб, ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирди. Нсумбу 62-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқада Карвалю “Брага”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса-да, Нсумбу 72-дақиқада дубл қайд этди, 82-дақиқада эса Коста меҳмонларга ғалаба келтирган голни урди.
Сайфиддин Содиқов эса кичик жароҳати туфайли ушбу баҳсда иштирок этмади. У ҳозирда индивидуал машғулотлар олиб бормоқда ва ҳафта охиригача жамоавий машғулотларга қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки ўзбекистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнасида Португалиянинг “Брага” клубига келиб қўшилганди.

