Маҳаллий

Садир Жапаров ўзбекистонлик журналист Аҳмаджон Мелибоевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Садир Жапаров ўзбекистонлик журналист Аҳмаджон Мелибоевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 14-сентябр куни ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Аҳмаджон Мелибоевга “Дўстлик” орденини топширди.

Аҳмаджон Мелибоев Ўзбекистон маданият соҳаси вакили, ёзувчи ва журналист сифатида “Дўстлик” орденига сазовор бўлди.

Маросим давомида касбий фаолиятида катта ютуқларга эришган, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, интеллектуал ва маданий тараққиётига ҳисса қўшган турли соҳа вакилларига давлат мукофотлари берилди.

“Давлат мукофоти — ўз меҳнати билан мамлакат тараққиёти ва халққа хизмат қилишга салмоқли ҳисса қўшган инсонларга давлат томонидан билдириладиган эътироф ва миннатдорликнинг энг олий шаклидир”, деди Садир Жапаров.

Қирғизистон президенти мукофотлаш тизимини тартибга солиш, адолат, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тегишли қонун ишлаб чиқилиб, қабул қилинганини таъкидлади.

“Биз мукофотлаш тизимини қонунчилик даражасида янгилаш, шунингдек, давлат мукофотлари нуфузини ошириш бўйича қадамлар ташладик. Янги қонунчиликка мувофиқ, мукофотлар сони мақбуллаштирилди ва уларнинг аҳамияти оширилди. Эндиликда давлат мукофоти фақат ҳақиқатан ҳам муносиб инсонга топширилиши керак, деган тамойилга қатъий риоя қилиш зарур”, деди у.

Маросимда, шунингдек, турли соҳа вакиллари орден ва мукофотлар билан тақдирланди.

Аввалроқ ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин бўлиши ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.