Рустам Эмомали Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди.

Рустам Эмомали Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди
Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Меҳмонга Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзаков ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилди.
Ташриф давомида делегация Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, минтақанинг етакчи олим ва мутафаккирларининг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини намойиш этиш билан шуғулланувчи марказ фаолияти билан танишди.

