Маҳаллий

Русланбек Давлетов президент маслатчиси лавозимидан озод этилди

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилди. У 2025-йил июл ойидан буён президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган эди.

Давлетов 2017-йил 14-августда Адлия вазирлигига раҳбар этиб тайинланган, кейинчалик, 2022-йил 15-ноябрда президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган эди.

Президент фармонига кўра, Олим Давлатов давлат раҳбарининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Олим Давлатов 1976-йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Бунгача у Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди директори лавозимида ишлаган. 2026-йил 28-майда унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони берилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.