Руминия яқинида танкер ҳужумга учради. 7 денгизчи қидирилмоқда
Октабр ойи бошидан буён Руминия ва Болгария соҳиллари яқинида камида бешта юк кемаси дронлар ҳужумига учраган ва камида 23 денгизчи ҳалок бўлган.

Руминия яқинида танкерга ҳужум қилинди. 7 денгизчи қидирилмоқда
Қора денгизнинг Руминия қирғоқлари яқинидаги қисмида танкер дрон зарбасига учрагач, экипажнинг 12 аъзосидан 7 нафари йўқолган.
Сан-Марино байроғи остида сузган Вине Традер номли кема 15-октабр куни эрталаб соат 7 лар атрофида хавф сигналини юборган. Кема бортида жами 12 киши бўлган. Улардан беш нафари қутқарилган, қолганлари эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ўша кечаси Қора денгизда яна бир кемада — Комор ороллари байроғи остида сузган, кимёвий маҳсулотлар ташишга мўлжалланган Яра Ж номли танкерда ҳам ёнғин чиққан. Жабрланганлар йўқ, экипаж ёнғинни мустақил равишда ўчиришга муваффақ бўлган.
Реутерс хабарига кўра, ҳужум вақтида иккала кема ҳам Руминия соҳиллари яқинида лангар ташлаб турган эди, бироқ маҳаллий расмийлар ҳозирча бортдаги ёнғинларни Россия дронлари ҳужуми билан боғламаяпти.
Нашрнинг қайд этишича, сўнгги ўн кун ичида Руминия ва Болгария соҳиллари яқинида камида бешта юк кемаси дронлар ҳужумига учраган. Бу ҳужумларнинг барчаси НАТО ҳудудий сувларидан ташқарида содир этилган ва жами 23 нафар денгизчининг ўлимига сабаб бўлган.

