Дунё

Рубиога рус тилида савол берилмаган - тарқалган видео контекстдан узиб олинган

Кеча АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан Регистондаги матбуот мулоқотидан олинган қисқа видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида эса Рубиога савол рус тилида берилмаган, журналист эса Блоомберг мухбири бўлган. У маҳаллий тилни рус тили деб ўйлагани ушбу вазиятни келтириб чиқарди.

Рубиога рус тилида савол берилмаган — тарқалган видео контекстдан узиб олинган

Аниқланишича, Марко Рубиога савол берган шахс маҳаллий ОАВ вакили эмас, балки Блоомберг агентлиги журналисти Эрик Мартин бўлган. У Давлат котибига инглиз тилида мурожаат қилган. Марко Рубио эса ундан Ўзбекистоннинг маҳаллий тилини билиш-билмаслигини сўраган.

Журналист рус тилини чала билишини айтган. Шунда давлат котиби маҳаллий тил ўзбек тили эканини, бироқ бу ерда рус тили давлат тили бўлмаса ҳам, кўпчилик уни тушунишини қўшимча қилган.

Тил ҳақидаги гап шу қисқа мулоқот давомида янграб, муҳокамаларга сабаб бўлган. Хусусан, кўпчилик журналистни маҳаллий ОАВ вакили деб ўйлаб, уни танқид қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.