Дунё

Рубио: Шавкат Мирзиёев қўлидан орден олиш мен учун катта шараф бўлди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда иқтисодий ҳамкорлик, янги иш ўринлари яратиш ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилганини маълум қилди. У, шунингдек, президент қўлидан «Буюк хизматлари учун» орденини олганини билдирди.

Рубио: Шавкат Мирзиёев қўлидан орден олиш мен учун катта шараф бўлди

Рубионинг айтишича, учрашув чоғида у тарихий Самарқанд шаҳрида «С5+1» форматидаги мулоқотни ташкил этгани учун Ўзбекистон ҳукуматига самимий миннатдорлик билдирган.

Музокараларда икки давлатда иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва иш ўринлари яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган. Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда «С5+1» дипломатик платформаси доирасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.

«Президент Мирзиёев қўлидан “Буюк хизматлари учун” орденини олиш мен учун катта шараф бўлди», - дея таъкидлаган АҚШ давлат котиби.

«С5+1» формати Марказий Осиёнинг беш давлати - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳамда АҚШни бирлаштиради. Ушбу мулоқот формати 2015-йил ноябрда Самарқандда ишга туширилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.