Ростдан ҳам уларми? Турк киноси юлдузлари карьераси бошида қандай кўринишда бўлган?
Ростдан ҳам уларми? Турк киноси юлдузлари карьераси бошида қандай кўринишда бўлган?
Ҳозирда улар биринчи даражали юлдузлар сифатида мухлислар ва журналистлар томонидан диққат билан кузатилмоқда. Кинодаги фаолиятини бошлаган пайтларида эса улар санъат соҳасида илк қадамларини қўяётган, ҳеч кимга таниш бўлмаган дебютантлар эди. Келинг, йиллар давомида актёрлар қандай ўзгаришларга учраганини кўриб чиқамиз.
Халит Эргенч
“Муҳташам юз йил” сериали орқали бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг эътиборини қозонган машҳур актёр Халит Эргенч актёрлик фаолиятини тўқсонинчи йилларда бошлаган. У ўзига хос услубини: калта соч турмаги ва соқол-мўйини сақлаб келмоқда ва ҳали ҳам рол учун ташқи кўринишини деярли ўзгартирмайди. Аммо бундан о'ттиз йил олдин, Халит актёрлик фаолиятини эндигина бошлаганида, у “Гулшеннинг акаси” комедик сериалида бугунги кунда мутлақо ноодатий қиёфада — соқоли олинган ва узун сочлар билан кўриниш берган.
Жан Яман
Очиғини айтганда, Жан Яманнинг келишган юз-тузилишини ҳатто болаликдаги суратлари ҳам бузмайди. Аммо бугунги кунда кўпчиликнинг севимлиси ва келишган йигит тимсолига айланган актёрнинг йиллар давомида қандай қилиб янада “салобатли ва жиддий” қиёфа касб этганини кузатиш жуда қизиқ. Ҳозир у бақувват гавдали, о'ткир нигоҳли ва жиддий йигит. Аммо ўнинчи йилларнинг ўрталарида, айниқса ўзининг дебют лойиҳаси бўлмиш “Қалб ишлари” сериалида у жуда содда ва ёқимтой йигитча бўлган.
Бурак Ўзчивит
Келишган Бурак Озчивит аллақачон миллионлаб мухлисалар қалбини забт этиб улгурган. Айниқса, у бош ролларни ижро этган “Чолиқуши”, “Севги изтироби” каби сериаллар экран юзини кўргач, актёрнинг жозибаси ва иқтидорига ҳатто энг ашаддий шубҳа билан қаровчилар ҳам тан берди. Аслида у ёшлигида ҳам жуда келишган бўлган. Фақат ўшанда ҳозиргига қараганда бироз озғинроқ бўлган, юз-тузилиши ва харизмасида эса бугунги салобат етишмаган, холос.
Акин Акинозю
Фаолиятининг бошларида Акин Акинозю “Беқарор” сериалидаги қасоскор Миран ёки “Меросхўр”даги салобатли Темурга эмас, кўпроқ Роберт Паттинсоннинг туркча нусхасига ўхшарди. Аммо йиллар ва орттирилган тажриба ўз сўзини айтди — улар Акинни бугунги кунда машҳур ва талабгир актёрга айлантирди.
Мерьем Узерли
Бутун дунёдаги миллионлаб мухлислар Мерьем Узерлини “Муҳташам юз йил”даги роли орқали танишган. У ўз актёрлик йўлини 2008-йилда суратга олинган “Уч киши” филмидан бошлаган. Ўшанда Мерьем ширин овозли, дўмбоққина ва жуда содда қизалоқни эслатарди. Кейинчалик эса унда онасидан ўтган немисча қатъият ва матонат уйғонди, бу эса Узерлига ўз амплуасини кенгайтириб, бир-биридан тубдан фарқ қилувчи ранг-баранг ролларни ижро этиш имконини берди.
Демет Ўздемир
Демет Ўздемир актёрлик фаолиятини 2013-йилда “Сенга бир сир айтаман” дебют сериали билан бошлаган. Унинг филмографиясидан бутун дунёга машҳур ва Деметнинг ўзи бетакрор қиёфада намоён бўлган кўплаб сериаллар (“Қулупнай ҳиди”, “Курт Сеит ва Александра”, “Эшреф ва Рўё”) ў

