Дунё

Россиянинг йирик порти дронлар ҳужумига учради

Россиянинг Новороссийск шаҳрига учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужум қилинди. ОСИНТ-таҳлилларга кўра, зарбалардан кейин мазут терминали ҳамда кўп қаватли турар жой биносида ёнғин чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Россиянинг йирик портига дронлар ҳужуми уюштирилди

9-сентабрга ўтар кечаси Новороссийск учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) билан нишонга олинди.

Бу ҳақда шаҳар мери Андрей Кравченко Телеграм орқали хабар берди.

Унинг айтишича, уриб туширилган дронлар бўлаклари корхоналар ҳудудига ҳам, турар жой биноси яқинига ҳам тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойларида тезкор хизматлар ҳужум оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.

АСТРА нашрининг очиқ манбалар асосидаги ОСИНТ-таҳлилига кўра, зарбалардан кейин Новороссийскдаги мазут терминалида кучли ёнғин чиққан. Ушбу терминал Россиядаги энг йирик порт таркибига кирувчи Новороссийск транспорт узелининг муҳим корхоналаридан бири саналади.

Шунингдек, шаҳарнинг бошқа қисмида ҳам ёнғин қайд этилган. Гувоҳлардан бири уни видеога олган. АСТРА маълумотига кўра, Волгоградская кўчасидаги кўп қаватли турар жой биносида ҳам ёнғин юз берган.

Новороссийск Россия ташқи савдоси учун стратегик аҳамиятга эга порт шаҳарлардан бири бўлиб, унинг порти Европадаги энг йирик портлар қаторига киради. У орқали Россиянинг жаҳон бозорларига чиқариладиган нефт, металл, контейнер юклари ва катта ҳажмдаги дон маҳсулотлари ташилади.

Маълумотларга кўра, Россия дон экспортининг учдан бир қисмигача Новороссийск порти орқали амалга оширилади. Бунга портнинг мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудларига яқин жойлашгани ҳам сабаб бўлади.

Август ойида ҳам Новороссийскка зарбалар кучайгани ортидан нефт ва дон маҳсулотларини юклаш ҳамда жўнатиш жараёнларида сезиларли узилишлар кузатилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.