Дунё

Россиянинг “Х-101” ракетаси Полша ҳудудига кирди (видео)

Россиянинг “Х-101” ракетаси Полша ҳаво ҳудудига кириб, мамлакатдаги қишлоқлардан бирида воронка ва номаълум обьект қисмлари топилди. Бу ҳақда Тҳе Инсидер хабар берди.

Полша ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудида номаълум обьект кузатилганини тасдиқлади. Уни тутиб олиш учун Ф-16 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. Шу билан бирга, Полша томони ушбу обьект Россия ракетаси бўлган-бўлмаганини ҳозирча аниқлагани йўқ.

Полша Қуролли кучлари оператив қўмондонлигига кўра, ғарбга ҳаракатланаётган обьект соат 03:40 да аниқланган. Олти дақиқадан сўнг у радар экранларидан ғойиб бўлган. Соат 05:00 дан кейин полиция Тарнава-Колония ва Токара қишлоқлари ўртасида диаметри тахминан 10 метр бўлган чуқурлик ва номаълум обьектнинг сочилган бўлакларини топган.

“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, маҳаллий аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига хавф йўқ”, деди полиция вакили Анджей Фиолек.

Воқеа ҳақида ҳарбий полиция, Ички хавфсизлик агентлиги, Ҳарбий контрразведка хизмати ва Люблин прокуратураси хабардор қилинган. Атрофдаги аҳоли пунктларида яшовчиларнинг сўзларига кўра, портлаш кучли бўлгани сабабли уйларнинг деразалари зириллаб кетган.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг айтишича, Полша чегарасини Украинага қарши ҳужумда иштирок этган Россиянинг “Х-101” ракетаси кесиб ўтган. Вазир буни НАТО ҳаво ҳудудининг навбатдаги бузилиши деб атади. У шу сабабли Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Россиянинг Украинага қарши ҳужуми бошланганидан буён унинг дронлари бир неча бор НАТОга аъзо давлатларнинг ҳудудига бузиб кирди. 24-июл куни Руминиянинг Ф-16 қирувчи самолёти илк бор ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.