Дунё

Россиянинг Украинага тунги дрон ҳужумида камида уч киши ҳалок бўлди

15-октабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Кировоград вилояти ва унинг маркази Кропивницкий шаҳрига дронлар билан кенг кўламли ҳужум қилди. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна олти киши жароҳатланган.

Россиянинг Украинага тунги дрон ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди.

Унинг билдиришича, ҳужумга логистика обьектлари, транспорт ва саноат корхоналари учраган. Райкович хабар берган пайтда вилоят ҳамда унинг марказига ҳужум давом этаётганини айтган.

Маъмурият раҳбари аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва ҳужум ҳақидаги маълумотларни интернетда тарқатмасликка чақирган.

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, Россия ҳужумда одатий дронлар билан бирга реактив дронлардан ҳам фойдаланган.

Ҳудуддаги вайронагарчиликлар ва ҳужумнинг бошқа оқибатлари аниқлаштирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.