Россиянинг 27 ҳудудида ОИВ эпидемияси кенг аҳоли қатламларига тарқалгани айтилди
Россиянинг 27 ҳудудида ОИВ эпидемиясининг генерализациялаşган босқиçи кузатилмоқда. Роспотребнадзор мутахассисларига кöра, бу ҳудудларда ҳомиладор аёлларнинг 1 фоиздан ортиğида вирус аниқланмоқда. Энг оğир вазият Кемерово, Иркуцк ва Свердловск вилоятларида қайд этилган.

Россиянинг 27 ҳудудида ОИВ эпидемияси кенг аҳоли қатламларига ёйилгани айтилди
Бу ҳақда «Независимая газета» Роспотребнадзор Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти директори Василий Акимкин ҳамда «Медвестник» нашри маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
Эпидемиянинг генерализациялашган босқичи инфексия тарқалиши фақат алоҳида юқори хавф гуруҳлари билан чекланмай, кенг аҳоли қатламларида ҳам кузатилишини англатади.
Институтнинг ОИЦ профилактикаси ва унга қарши кураш бўлими етакчи илмий ходими Наталя Ладнаянинг маълум қилишича, янги ҳолатлар сони барқарор камайиб бораётган бўлса-да, ОИВ инфексияси билан боғлиқ умумий муаммо енгиллашаётгани йўқ.
### Бир йилда 45 минг янги ҳолат
Келтирилган маълумотларга кўра, 2025-йилда Россияда 45 мингта янги ОИВ ҳолати аниқланган. Бу 2024-йилдаги кўрсаткичдан 13,4 фоиз кам.
Айни пайтда, «Независимая газета» ёзишича, Россиянинг 2027-йилги бюджет лойиҳасида дорилар учун ажратилиши кўзда тутилган қўшимча маблағлар ОИВ аниқланган яна 30 минг кишини қамраб олишга мўлжалланган.
Ладная Россияда ОИВ билан яшовчилар орасида йилига 30–34 минг ўлим қайд этилаётганини билдирган. «Медвестник» бу кўрсаткични ўта юқори деб баҳолаган.
### Вирус юкламасини бостириш кўрсаткичи паст
Ладнаянинг маълумотига кўра, 2025-йил охирига келиб Россияда ОИВ билан яшовчиларнинг фақат ярмида вирус юкламаси бостирилган.
Даволанаётганлар орасида эса бу кўрсаткич 77,9 фоизни ташкил этган. Хабарда келтирилган халқаро мақсадли кўрсаткич — камида 95 фоиз.
### Тиббиёт муассасаларида ҳам юқиш ҳолатлари қайд этилган
Роспотребнадзорнинг аҳоли эпидемиологик осойишталиги бошқармаси раҳбари Елена Игонина 2025-йилда тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида ОИВ ва гепатит юқиши билан боғлиқ саккизта ўчоқ аниқланганини маълум қилган. Бу сўнгги 15 йилдаги энг юқори кўрсаткич экани айтилган.
Ушбу ўчоқларда жами 104 беморга инфексия юққан. Хабарда уларнинг қанчасида ОИВ, қанчасида гепатит аниқлангани алоҳида кўрсатилмаган.
Игонина бундай ҳолатларнинг асосий сабаби сифатида санитария-эпидемиология талабларининг бузилишини келтирган. Жумладан, индивидуал фойдаланиш учун мўлжалланган катетерлар ёки қондаги қанд миқдорини ўлчайдиган глюкометрлар бир неча беморда ишлатилгани қайд этилган.

