Дунё

Россиядаги савдо мажмуасида ёнғин: одамлар ўзини деразадан ташлади, 3 киши ҳалок бўлди

Россиядаги савдо марказида ёнғин: одамлар деразадан сакради, 3 киши вафот этди

Россия таркибидаги Бошқирдистон Республикасининг Стерлитамак шаҳрида маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлган “Солнечний” савдо мажмуасида ёнғин чиқди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ёнғин натижасида уч киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳатланган.

Ёнғин савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасининг тўрт қаватли ғиштдан қурилган биносида юз берган. “Солнечний” ҳудудидан 17 киши эвакуация қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин пайтида сигнализация ишламаган бўлиши мумкин. Айримлар оловдан қочиб бинонинг юқори қаватларидаги деразалардан сакрашга мажбур бўлган. Бошқалар эса уларни қутқариш учун қўйилган нарвонлардан йиқилиб тушган.

Бироқ “Солнечний” савдо мажмуаси маъмурияти ёнғин сигнализацияси ишламаганини инкор этмоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ёнғинда жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғир. 16 ёшли қиз ва учинчи қаватдан сакраган 27 ёшли аёлнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин База Телеграм-канали эса ёнғинда жами етти киши жабрланганини билдирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.