Россиядаги ўзбекистонликларга Ватанга қайтишда ёрдам берилади
Россияда оғир молиявий ёки бошқа мураккаб вазиятга тушган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтиш учун Миграция агентлигига мурожаат қилиши мумкин.

Россияда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ёки бошқа мураккаб вазиятлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилган фуқароларга Ватанга қайтишда кўмак берилади. Ваколатхона ва агентликнинг ҳудудий вакиллари куну тун ишлайди. Ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, зарур ҳолларда амалий ёрдам тақдим этилади.
Агентликнинг хабар беришича, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтиш билан боғлиқ транспорт харажатлари қоплаб берилиши мумкин.
Мурожаатлар учун 24 соатлик қўнғироқлар маркази +7 (499) 230-00-32 ва +7 (499) 230-00-76 рақамлари орқали фаолият юритади. Шунингдек, 24 соатлик ишонч телефони +7 (925) 045-47-44 рақами орқали ҳам мавжуд.
Агентликнинг ҳудудий вакиллари Санкт-Петербург, Екатеринбург, Самара, Новосибирск, Краснодар ва Владивосток шаҳарларида фаолият кўрсатади.
Санкт-Петербургда +7 (951) 680-95-97 ва +7 (965) 772-70-79, Екатеринбургда +7 (936) 251-76-21 ва +7 (922) 186-35-66, Самарада эса +7 (925) 750-87-57 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Новосибирскда +7 (925) 743-89-03 ва +7 (932) 327-00-04, Краснодарда +7 (918) 173-00-09, Владивостокда эса +7 (964) 431-16-16 рақамлари ишлайди.
Агентлик Россияда Ватанга қайтиш жараёнида молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг яқинларини ёрдам сўраб мурожаат қилишни кечиктирмасликка чақирди.

