Дунё

Россиядаги «Ўрта Осиё - Марказ» ерости газ қувурида портлаш юз берди

Россия ФВВ хабарига кўра, портлашга юқори босим туфайли қувур ёрилиши сабаб бўлган. Оқибатда ёнғин олови 70 метр баландликка кўтарилган.

Россиядаги «Ўрта Осиё - Марказ» ерости газ қувурида портлаш содир бўлди

Россиянинг Пенза вилоятида жойлашган «Ўрта Осиё - Марказ» ерости газ қувурида портлаш юз берди. Ҳодиса Волчково қишлоғи яқинида рўй берган. Натижада портлаш жойида 70 метр баландликка олов устуни кўтарилган, газ узатиш тўхтатилгач эса яқин атрофдаги ўтлар ёниб кетган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги билдирилмоқда.

Россия ФВВ маълумотига кўра, портлашга юқори босим сабаб қувур ёрилиши олиб келган.

Ҳодиса жойида авария ва тезкор хизматлар фаолият юритмоқда. Оқибатларни бартараф этиш учун 34 нафар ходим ва 12 та техника сафарбар этилган.

«Ўрта Осиё - Марказ» ерости газ қувури Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ конларини Россия ҳамда Европа билан боғлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.