Сиёсат

Россияда «Яблоко» рақобатчи партия талаби билан сайловдан четлатилди

«Родина» партияси даъвосидан маълум бўлишича, урушга қарши позиция – экстремизм, ШатГПТ орқали тайёрланган суратлар эса – муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.

Россияда "Яблоко" партияси рақиб партиянинг талаби билан сайловлардан четлатилди. Россия Олий суди "Яблоко" партиясини Давлат думасига сайловлардан четлатиш бо'йича да'вони қаноатлантирди.

Жума куни "Родина" партияси томонидан киритилган ушбу да'вода "Яблоко" турли қонунбузарликларда, жумладан, муаллифлик ҳуқуқини бузиш, ноқонуний сайловолди ташвиқоти олиб бориш ва экстремизмни қо'ллаб-қувватлашда айбланган. Судя Вячеслав Кириллов, баҳорда "Мемориал" халқаро жамиятини "экстремистик" деб топган шахс, бу да'вони ко'риб чиқди. Суд қарори ҳали қонуний кучга кирмаган ва "Яблоко" апелляция бериш ниятида.

"Родина" партияси "Яблоко"нинг урушга қарши позициясини экстремизм ва Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириқ сифатида талқин қилди. Судда да'вогар томон вакили бу айблов мантиқини шундай изоҳлади: "Россия ҳудудининг бир қисми неонацист режим томонидан оккупация қилинган. Зудлик билан о'т очишни то'хтатиш то'г'рисидаги келишув тузишга чақириқлар оккупация қилинган ҳудудларни озод этишни то'хтатиш ёки уларни озод этишдан бош тортишга чақириқ ҳисобланади". Шунингдек, "Яблоко"нинг ЛГБТК-жамиятга қарши қатаг'онларга қо'шилмаслиги ҳам экстремизмни қо'ллаб-қувватлаш деб баҳоланди.

Муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳақидаги айбловлар янада г'алати бо'либ чиқди. "Родина" вакилларининг иддаосига ко'ра, совет қо'шиқларидаги "Доим қуёш чиқсин" ва "Уруш бо'лмасин" каби иборалардан фойдаланиш (го'ёки қо'шиқ муаллифларининг ҳуқуқларини бузади), ЧатГПТ томонидан яратилган расмларни э'лон қилиш (го'ёки нейрон тармоқ эгаси бо'лган компания ҳуқуқларини бузади) ва Хиросиманинг бомбардимон қилинган фотосуратидан фойдаланиш (го'ёки Америка армияси ҳуқуқларини бузади) муаллифлик ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади. Бундан ташқари, "Яблоко" логотипи совет рассоми Эл Лисицкийнинг о'тган аср бошида яратилган плакатидан ко'чирилгани да'во қилинган.

"Яблоко" етакчиси Николай Рибаков барча айбловларни рад этди. У "Родина" "Яблоко"ни сиёсий позицияси ва сайловолди дастури амалдаги ҳокимият ё'налишидан фарқ қилгани учун айблашга уринаётганини та'кидлади. "Турли партиялар бир хил жамоатчилик фикрини шакллантира олмайди. Фуқароларнинг қарашлари турлича ва уларни турли партиялар ифода этиши керак. <...> Да'вогарнинг вакилига бизни о'лдирилишни истамайдиган одамлар қо'ллаб-қувватлаётганини қандай тушунтиришни билмайман", – дея хулоса қилди Рибаков.

Марказий сайлов комиссияси ва прокуратура "Яблоко"нинг муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун сайловдан четлатилишини олқишлади. Бундан ташқари, МСК "Яблоко"нинг Давлат думасига сайловлар учун федерал ро'йхатидаги айрим а'золари хориждан молиялаштирилгани ҳақида ма'лумот борлигини ма'лум қилди. "Яблоко"дагилар эса буни сайлов учун номзодлар овоз бериш жараёнидан олдин барча хорижий қимматбаҳо қог'озларни сотиши шартлиги ҳақидаги талаб билан изоҳлади. Шунингдек, Россиянинг хорижий манбалардан пул олувчи фуқаролари партияга хайрия қилганини билдирди.

"Яблоко"ни қо'ллаб-қувватлаш учун юзлаб кишилар, асосан о'смирлар ва ёшлар келишди. Улар олма ейишган, партия номини айтиб ҳайқиришган ва о'з истакларини қог'озга ёзиб изҳор қилишган (масалан, "Малая Токмачка бизга керак эмас"). Уларни полициячилар кузатиб туришган. Оммавий ҳибслар ҳақида хабарлар ё'қ, аммо омончилар "Яблоко" варақасини ко'тарган икки қизни "суҳбатга" олиб кетишган, шунингдек, машинасида "Яблоко" трекини қо'йган ҳолда суд биноси атрофида айланган ҳайдовчи жаримага тортилган. Суд ҳукми э'лон қилинганидан кейин "Яблоко"ни қо'ллаб-қувватлаш учун келганлар "Шармандалик!" дея ҳайқиришган. Полициячилар йиг'илганлардан тарқалишни талаб қилган.

"Яблоко" Давлат думаси сайловларида иштирок этиши керак бо'лган ягона урушга қарши позициядаги партия эди. Юлия Навалная ва муҳожирликдаги бошқа ко'плаб россиялик мухолифатчилар уни қо'ллаб-қувватлашга чақирганди. "Яблоко"нинг о'зи бундай қо'ллаб-қувватловдан о'зини четга олган ва ҳозирги шароитда бундай қо'ллов партия учун таҳдидларни ко'пайтиришини билдирган. "Родина"нинг да'восидан олдин ҳам барча тизимли мухолиф партиялар – КПРФ, "Янги одамлар", ЛДПР ва "Справедливая Россия" етакчилари "Яблоко"га қарши чиқишлар қилганди.