Бошқа

Россияда силовсинни безовта қилган ўзбекистонлик эркак жаримага тортилди (видео)

Россиянинг Челябинск шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро силовсинни безовта қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “РИАМО” агентлиги хабар берди.

Воқеа “Мени қутқар” номли ҳайвонлар бошпанасида юз берган. Эркак қўриқланадиган ҳудудга рухсациз кириб борган. Бошпана раҳбари қўриқчини чақириб, 112 рақамига қўнғироқ қилган. Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинаётган вақтда ўзини “Интерпол пайвандчиси” деб таништирган.

“Витяз” қўриқлаш корхонаси баёнотида айтилишича, эркак воқеа жойига етиб келган қўриқлаш ходимларига “Интерпол пайвандчиси” эканлигини айтиб, қўлга олингани учун уларга жиддий муаммолар бўлишини ваъда қилган.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик эркак бошпана ҳудудига ўз шеригини излаб келган. Унинг маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда. Полиция ходимлари 1982-йилда туғилган эркакка нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома тузган.

У 500 рубл (тахминан 76 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Эркакнинг Россия ҳудудида қонуний асосда бўлгани аниқланган.

Бошпана эгаси Карен Даллакян шундай деди: “Бу воқеадан сўнг Маруся исмли силовсин қаттиқ стрессни бошдан кечирди, бу жуда ачинарли ҳолат”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.