Дунё

Россияда рус тилини билмайдиган меҳнат мигрантларини Арктикага юбориш таклиф этилди

Россия Ички ишлар вазирлиги Узоқ Шарқ, Арктика ва бошқа илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижликларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф этди.

Россияда рус тилини билмайдиган меҳнат мигрантларини Арктикага юбориш таклиф қилинди

Россия Ички ишлар вазирлиги илғор ривожланиш ҳудудларида (ИРҲ) ишлаётган хорижий ходимларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳондан озод этишни таклиф қилди.

Бу, жумладан, Узоқ Шарқ ва Арктикадаги ҳудудларга ҳам тааллуқли. Тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида жойлаштирилди.

Амалдаги тартибга кўра, хориж фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишда одатда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асосларини билишини имтиҳон орқали тасдиқлаши керак. ИИВ ушбу талаб бўйича мавжуд истисноларни ИРҲ резиденти бўлган корхона ходимларига ҳам қўллашни таклиф қилмоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, илғор ривожланиш ҳудудлари моношаҳарларда, ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмаларда, Узоқ Шарқ ва Арктика зонасида ташкил этилади. Хусусан, Узоқ Шарқда бундай ҳудудларнинг 16 таси фаолият юритмоқда, яна иккитаси Арктикада жойлашган.

Қонун лойиҳасида қайд этилишича, таклиф этилаётган чора инвестицияларни жалб қилишни енгиллаштириши ва ушбу ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тезлаштириши керак.

Аввалроқ Россия ҳукумати рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асосларини билишини тасдиқлаш талабидан истиснолар рўйхатини кенгайтирган эди. 2025-йил май ойида ҳукумат Давлат думасига Вазирлар Маҳкамасининг махсус квотаси доирасида ишлашга рухсат олган чет элликларни имтиҳондан озод қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини киритган. Июл ойида ушбу ҳужжат якуний, учинчи ўқишда қабул қилинди.

Россияда қонуний мақомга эга бўлишни истаган чет элликлар учун имтиҳонлар 2015-йилдан бери ўтказиб келинади. Улар учта модулдан иборат: рус тили (чет тили сифатида), Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари. Имтиҳон уч даражали мураккабликка эга: энг осони — меҳнат патентини олиш учун, иккинчиси — вақтинча яшаш рухсатномасини (РВП) расмийлаштириш учун, энг мураккаби бўлган учинчиси эса яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиш учун мўлжалланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.