Маҳаллий

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик шифокорлар ҳамроҳлигида қайтарилди

Россия жанубида иш пайтида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси тиббий эвакуация қилинди. Уни ватанга олиб келиш учун Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси юборилиб, парвоз давомида соғлиғи назорат қилиб борилди.

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик шифокорлар кузатувида ватанга қайтарилди

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, фуқаро Д.U.ni Ўзбекистонга олиб келишда Ростов-Дондаги Бош консулхона ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорликда ёрдам берган.

Ватандош меҳнат фаолияти вақтида юз берган бахциз ҳодиса сабаб турли тан жароҳатларини олган. У ҳудуддаги тиббиёт муассасаларидан бирига жойлаштирилиб, зарур муолажалар кўрсатилган.

Даволаш жараёни билан бир қаторда фуқарони Ўзбекистонга қайтариш масаласи ҳам зудлик билан ишлаб чиқилган. Унинг соғлиғи ҳолати ва шифокорлар тавсиялари ҳисобга олиниб, тиббий эвакуация чоралари амалга оширилган.

Фуқарога ҳамроҳлик қилиш учун Ўзбекистондан махсус икки нафар тиббиёт мутахассиси етиб борган. Улар парвоз давомида зарур тиббий назоратни таъминлаган.

Барча ташкилий ишлар якунлангач, Д.У. шифокорлар ҳамроҳлигида Минералние Води–Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.