Россияда 100 га яқин одам Украина ҳақида қўшиқ айтгани учун ушланди

Россияда Украина ҳақида қўшиқ айтганликда гумон қилинган юзга яқин киши ҳибсга олинди.
22-август куни Россиянинг Ленинград вилояти Виборг шаҳри яқинидаги ўрмонда бўлиб ўтган Дай х Нигҳт фестивалида хавфсизлик хизмати ходимлари рейд ўтказди. "Медуза" нашрининг маҳаллий ОАВга таяниб хабар беришича, тадбирда 100 га яқин одам ушланган.
Ма'лумотларга кўра, фестивалда Украинани қўллаб-қувватловчи ва Россияда ҳокимиятни алмаштиришга чақирувчи қўшиқлар ижро этилган. Шунингдек, "сўл қанот радикаллар" деб аталган иштирокчилардан Украина рамзлари туширилган плакатлар ва гиёҳванд моддалар топилгани да'во қилинмоқда.
Интернетда тарқалган видеоларда хавфсизлик ходимлари ўрмонда одамларни юзтубан ётқизиб, тинтув ўтказаётгани акс этган. "РИА Новости" манбасининг та'кидлашича, иштирокчилар Финляндия билан чегара ҳудудида квадрокоптерларни учирган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бироқ, фестивалда чиқиш қилган мусиқачилардан бири "Медиазона" нашрига воқеа тафсилотларини бошқача тарзда баён этди. Унинг сўзларига кўра, тадбирда ҳеч қандай байроқлар ва Украина рамзлари бўлмаган. Хавфсизлик ходимлари рейднинг илк дақиқаларида одамларни тепган ва электрошокер қўллаган.
Мусиқачининг та'кидлашича, ушланганларнинг кўпчилиги ҳужжатлари текширилгач қўйиб юборилган. Унинг сўзларига кўра, аслида фақат бир нафар гиёҳванд моддалар сотувчиси қўлга олинган. Санкт-Петербург полицияси ва фестивал ташкилотчилари ушбу рейд бўйича ҳозирча расмий муносабат билдирмади.

