Дунё

Россия мактабларида ҳарбий тайёргарлик соатлари икки баравар кўпайтирилди

Россия мактабларида ҳарбий тайёргарлик соатлари икки баравар оширилди

Россия мактабларида бошланғич ҳарбий тайёргарликка ажратилган соатлар сони икки баравардан ҳам кўпроқ кўпайтирилди. Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравцов “РИА Новости” агентлигига билдирган.

“Биз бошланғич ҳарбий тайёргарлик соатларини кўпайтирдик. Жорий ўқув йилидан бошлаб унга Ватан хавфсизлиги ва ҳимояси асослари курсининг 50 фоизи, яъни тўрт ўқув йили давомида 68 соат ажратилади”, дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.

Россия расмийлари Украинага қарши уруш шароитида мактабларда 8–11-синф ўқувчилари учун ҳарбий тайёргарликни йўлга қўйган. 2026-йилгача бу фанга Ватан хавфсизлиги ва ҳимояси асослари курсининг 20 фоизи ажратилган эди.

Бошланғич ҳарбий тайёргарлик СССР мактабларида ҳам бўлган. 1993-йилда у ўқув дастуридан чиқариб ташланган, аммо 2023-йилда Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари (“ОБЖ”) фани доирасидаги машғулотлар таркибида қайта тикланган. 10–11-синф ўқувчиларига Калашников автоматидан ўқ узиш, қўл гранаталарини улоқтириш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ўргатилган. 2024-йилдан бошлаб Россия мактабларида “ОБЖ” ўрнига Ватан хавфсизлиги ва ҳимояси асослари жорий этилди.

2026-йил май ойида “Вот Так” нашри Россия ҳукумати беш йил ичида мактаб ўқувчилари учун ҳарбий-ватанпарварлик марказларига 50 миллиард рублдан ортиқ маблағ ажратганини ёзди. Бундан ташқари, Ел университети тадқиқотчилари Россия ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларида камида 210 та махсус таълим муассасасини аниқлади. Уларнинг маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери ушбу муассасаларда мажбурий равишда кўчирилган украиналик болалар жойлаштирилиб, уларга мажбурий ҳарбий тайёргарлик ўргатилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.