Россия ҳаво ҳудудидаги чекловлар туфайли Ўзбекистондан иккита рейс Москвага етиб бора олмади

Ўзбекистондан Москвага учган иккита рейс Россия ҳаво ҳудудидаги чекловлар туфайли манзилга етиб бора олмади
Ўзбекистондан Москвага учган иккита рейс Россия ҳаво ҳудудидаги вақтинчалик чекловлар туфайли йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Москва йўналиши бўйича HY-603 рейсини амалга ошираётган самолёти ортига қайтди ва Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги жўнаб кетиш аэропортига қўнди.
Урганчдан Москвага учаётган Centrum Air авиакомпаниясининг бошқа бир — C6417 рейси эса муқобил аэродромга йўналтирилди. Самолёт Қозон халқаро аэропортига қўнди.
Ҳар икки қарор экипажлар томонидан Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидаги вақтинчалик чекловлар туфайли қабул қилинди.

