Россия Германия соҳиллари яқинига Шимолий флот кемасини юборди
Россия Шимолий флоти таркибидаги «Адмирал Левченко» ҳарбий кемаси Германиянинг Фемарн ороли яқинида кузатилди. Германиянинг Киелер Начричтен нашрига кўра, кема Баренс денгизидан Болтиқ денгизига кўчирилган бўлиб, у Россиянинг «соя флоти» деб аталувчи нефт ташувчи кемаларини қўриқлаш вазифасини бажариши мумкин.

Россия Шимолий флотининг "Адмирал Левченко" кемаси Германия қирг'оқлари яқинидан о'тди.
Хабарларга ко'ра, "Адмирал Левченко" 31-июл куни Германиянинг Фемарн ороли яқинидан сузиб о'тган. Немис журналисти кемани қирг'оқдан суратга олган. Шунингдек, 1-август куни Маринефорум Онлине портали кеманинг Росток шаҳри шимолида сузиб кетаётганини акс эттирувчи суратни э'лон қилди.
Россия расмийлари ҳозирча кеманинг Болтиқ денгизига ко'чирилгани ва унга юклатилган вазифалар ҳақида ма'лумот бермаган. Бироқ Киелер Начричтен таҳлилига ко'ра, "Адмирал Левченко" аввал Дания ва Германия о'ртасидаги Фемарн-Белт бо'г'озида навбатчилик қилган шу тоифадаги "Североморск" кемаси о'рнини эгаллаши мумкин.
Россия томони илгари "Североморск" фуқаролик кемалари хавфсизлигини та'минлаш вазифасини бажараётганини билдирган эди. Немис нашри эса бу амалда Россия нефтини ташувчи ва халқаро санксияларни четлаб о'тишда қо'лланадиган "соя флоти" кемаларини қо'риқлашни англатганини та'кидлайди.
Ма'лум қилинишича, "Североморск" июн ойи охирида "узоқ денгиз сафари вазифаларини якунлагани" сабабли Болтиқни тарк этган. Унинг кетишидан со'нг минтақада Россия Болтиқ флотига қарашли "Сообразителнйй" корветигина қолган эди. Энди эса унга ёрдам сифатида "Адмирал Левченко" юборилган.
Нашрнинг ёзишича, "Североморск" база портига қайтиш ё'лида Германияда қурилган ва Россия президенти Владимир Путин билан бог'лиқ деб ҳисобланадиган Грасефул суперяхтасини ҳам кузатиб борган. Мазкур яхта 2022-йил феврал ойида, Россиянинг Украинага кенг ко'ламли босқини бошланишидан сал аввал, Гамбургдан Калининградга олиб кетилган эди. Шу йилнинг о'зида АҚШ уни Россия раҳбарияти билан бог'лиқ актив сифатида санксиялар ро'йхатига киритган.
ОАВ ма'лумотларига ко'ра, кейинчалик Грасефул Калининграддан Мурманскка ё'л олган. Расмий ҳужжатларда унинг манзили Истанбул деб ко'рсатилган бо'лса-да, ё'налиш о'згартирилгани яхтани Украина дронлари эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсади билан изоҳланган.

