Россия дронлари Зеленский асос слоган “Квартал 95” студияси омборини йўқ қилди

Россия дронлари Зеленский асос солган “Квартал 95” студияси омборини вайрон қилди
Россиянинг Киевга дронлар билан уюштирган ҳужуми натижасида “Квартал 95” студиясига тегишли реквизитлар сақланган омбор йўқ қилинди.
Хабарда айтилишича, 20 йил давомида “Квартал 95”нинг консертлари, телекўрсатувлари, филмлари ва сериалларида ишлатилган кўплаб декорациялар, либослар ҳамда бошқа буюмлар ёниб кетган.
“Россия қуроллари мол-мулкни йўқ қилиши мумкин. Лекин у бизни тўхтата олмайди. Биз ишлашда, янги ҳазиллар ёзишда ва Украина ҳимоячиларига ёрдам беришда давом этамиз. Режалаштирилган барча консертлар ўтказилади. Реквизит билан ҳам, реквизициз ҳам”, дейилади студия хабарида.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотига кўра, Россия дрони Киевнинг Святошинский туманидаги омборга зарба берган. Натижада ёнғин чиққан ва бир киши жароҳатланган.
“Квартал 95” студиясига асос солганлардан бири Владимир Зеленскийдир. У президентликка сайланишидан олдин томошаларда иштирок этган. Студия 2003-йилда “Квартал 95” ҚВЗ жамоаси негизида ташкил этилган. Бу ерда 20 йилдан ортиқ вақт давомида телекўрсатувлар, филмлар, сериаллар ва консерт дастурлари яратилмоқда.
Аввалроқ Зеленский СБС Невс телеканалига берган интервюсида ҳозир мамлакатда нима учун сайлов ўтказиб бўлмаслиги ва Украина-Россия урушида иккала томон ҳам ғалаба қозонмаслиги ҳақида гапирганди.

