Россия Давлат Думасига сайлов кунлари ўз элчихоналари олдида митинглар ўтказишни тақиқлашни сўради
Москва «сайлов участкаларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўришни, жумладан, сайлов куни намойишларни тақиқлашни» сўраган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат Думасига сайлов кунлари ўз элчихоналари олдида митинглар ўтказишни тақиқлашни сўраб, барча мамлакатларнинг дипломатик идораларига нота юборди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Максим Райдер маълум қилди.
Райдернинг сўзларига кўра, Москва ушбу ноталарда "сайлов участкаларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўришни, жумладан, сайлов куни намойишларни тақиқлашни" сўраган. Тадбирлар овоз бериш хавфсизлигига айнан қандай таҳдид солиши аниқлаштирилмаган.
Райдернинг қўшимча қилишича, Россия хорижий давлатлар ўз халқаро мажбуриятларини виждонан бажаришига умид қилади, бироқ ўзи ҳам "қўл қовуштириб ўтирмайди".
ИХ чақириқ Давлат Думаси депутатлари сайлови уч кун – 18-сентабрдан 20-сентабргача бўлиб ўтади.

