Россия билан боғланаётган Сл0п ҳакерлари йирик компанияларни нишонга олди
Россия билан алоқадор деб кўрсатилаётган Сл0п ҳакерлик гуруҳи дунё бўйлаб қарийб 50 та компаниядан катта ҳажмдаги маълумотларни ўғирлаганини маълум қилди. Улар орасида Пҳилипс, Шелл, Фисерв ва Генерал Элестрис каби йирик халқаро компаниялар ҳам бор.

**Россия билан алоқадор Сл0п ҳакерлари йирик компанияларни нишонга олди**
Реутерс агентлигининг 14-августга ўтар кечаси хабар беришича, Сл0п ҳакерлик гуруҳи дастурий таъминотдаги заифликлардан фойдаланиб, бир вақтнинг ўзида кўплаб нишонларга киберҳужумлар уюштириш усули билан танилган. Бу гал ҳам ҳакерлар қарийб 50 та компания тизимларидан катта ҳажмдаги маълумотларни қўлга киритганини даъво қилмоқда. Рўйхатда Нидерландиянинг Пҳилипс, Британиянинг Шелл, АҚШнинг Фисерв ва Генерал Элестрис компаниялари ҳам қайд этилган.
Компаниялар эса ҳакерларнинг баёнотига эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди. Пҳилипс компанияси маълум қилишича, ички маълумотлар билан боғлиқ муайян корпоратив серверда кибертаҳдидга уриниш аниқланган ва унинг тарқалиши чекланган. Компанияга кўра, ушбу ҳодиса мижозлар фойдаланадиган тизимларга таъсир кўрсатмаган.
Фисерв вакили ҳам компания ҳакерлар тарқатган маълумотлардан хабардор эканини билдирган. Бироқ ўтказилган кенг қамровли текширув давомида мижозлар маълумотлари, банк ҳисобварақлари, транзаксиялар ёки шахсий маълумотлар бузилганини тасдиқловчи далиллар топилмаган. Шунингдек, ҳодиса компаниянинг операцион муҳитига таъсир кўрсатгани ҳам аниқланмаган.
Реутерс Сл0п гуруҳининг айнан қандай маълумотлар ўғирлангани ва уларнинг ҳажмига оид даъволарини мустақил равишда тасдиқлай олмаган. Ҳакерлар ҳам агентликнинг изоҳ сўраб юборган мурожаатига жавоб бермаган.
Айрим оммавий ахборот воситалари, жумладан Политисо, Сл0п гуруҳини рус тилида сўзлашувчи ҳакерлар гуруҳи сифатида таърифлайди ва уни Россия билан боғлайди.
Сўнгги ойларда Россия билан алоқадор деб кўрсатилаётган ҳакерлик гуруҳлари бир неча бор халқаро ахборот майдонида тилга олинди. Хусусан, март ойида Нидерландия разведка хизматлари россиялик кибержиноятчилар Сигнал ва ВҳацАпп мессенжерларига қарши ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабар берган эди. Расмийларга кўра, бундай ҳужумлар натижасида мамлакат амалдорлари, ҳарбий хизматчилари ва журналистларига тегишли махфий маълумотларга кириш имкони пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Апрел ойида эса Германия ва АҚШ махсус хизматлари турли мамлакатлардаги давлат муассасаларида фойдаланиладиган роутерларга қарши киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирди. Ушбу ҳужумлар Фансй Беар номи билан танилган ва Россия ҳарбий разведкаси билан боғланадиган ҳакерлик гуруҳига нисбат берилган.
5-июл куни Британиянинг Тҳе Телеграпҳ нашри Россия билан боғланаётган ҳакерлар Буюк Британия давлат хизматчилари ҳамда муҳим инфратузилма корхоналари ходимларининг электрон почта манзилларини бузиб киргани ҳақида ёзди. Нашр маълумотларига кўра, қўлга киритилган ахборот кейинчалик даркнетда сотувга қўйилган.
Июл ойида Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан боғлиқ деб ҳисобланган айрим ҳакерларга нисбатан санксиялар жорий этган эди.
Сл0п гуруҳининг қарийб 50 та халқаро компания маълумотларини ўғирлагани ҳақидаги сўнгги даъвоси эса йирик корпорацияларга қарши оммавий киберҳужумлар хавфи сақланиб қолаётганини яна бир бор кўрсатмоқда. Айни пайтда ҳакерларнинг маълумотлар ҳажми ва мазмунига доир баёнотлари мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

