Спорт

Роналду ўрнига Рамуш гол урмоқда, Ирландия-Исроил ўйинида яна можаро

Жаҳон чемпионатида шов-шув кўтарган Норвегия кетма-кет уч бор ютқазиб, сўнгги ўринга тушиб кетди, Эрлинг Ҳоланд Португалияга қарши ўйинни якунлай олмади; стартдаги тўрт ўйинда фақат бир ғалабага эришган Клопп Германияси ҳам гуруҳда қолиб кетиши мумкин.

Роналду ўрнига Рамуш гол урмоқда, Ирландия-Исроил ўйинида яна можаро

Португалия – Норвегия 2:1

Аер, 36 (0:1). Жоау Канселу, 38 (1:1). Рамуш, 79 (2:1)

Португалия Норвегия устидан иккинчи ўзаро учрашувда ҳам 2:1 ҳисобида устун келди. Скандинавлар бош мураббийи Столе Солбаккен аввалги баҳсларда йўл қўйилган қўпол хатолар сабаб дарвозабон Нюландни алмаштирганди, бироқ бу ҳам натижа бермади. Аслида Норвегия Мартин Эдегорнинг узатмаси ва Аернинг тўп учун курашда ғолиб чиқиб, фантастик зарба йўллаши эвазига ҳисобда олдинга чиққанди, аммо португаллар камбек қилишди. Ҳисоб очилганидан икки дақиқа ўтиб Жорже Жезуш шогирдлари аут ташлашидан фойдаланиб рақибни ҳайратда қолдиришди: Мендеш тўпни жарима майдони ичига эмас, ташқарида турган Жоау Канселуга узатди, у эса уни дарвозанинг тўққизлигига аниқ йўналтирди.

Норвегияликларда иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлганди, аммо Эрлинг Ҳоланд Рубен Диаш билан курашда устун келганидан кейин йўллаган зарбаси дарвоза оралиғига тушмади. У иккинчи бўлим давомида кучли чарчоқ сезди ва алмаштирилишини сўради.

Португалия эса ўз имкониятидан фойдаланди: 79-дақиқада Витиня тўпни жарима майдонида ўзини таклиф қилган Жоау Фелишга етказди, у эса бир тегинишда уни қулайроқ ҳолатда турган Гонсалу Рамушга узатди ва Роналду ўрнига асосий ҳужумчига айланган футболчи ҳужумни ажойиб якунлади. Статистикага кўра, ушбу футболчи гол урганда Португалия ғалаба қозониши кафолатланган (11 тадан 11 та).

Ўйин охирида ҳакам икки дарвозага ҳам биттадан пеналти белгиламади, Франсишку Консейсау эса ҳакам билан тортишгани учун бир дақиқа ичида икки марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Бироқ Норвегия қолган дақиқаларда сон жиҳатдан устунликдан фойдалана олмади ва гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетди. Португалия Жорже Жезуш бошқарувидаги тўртинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди, шундан учтасида Криштиану Роналдунинг хизматларига эҳтиёж сезилмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.