Роналду ажрашган тақдирда Жоржинага умрбод ойига 100 минг евродан тўлайди — Марса

**Роналду ажрашса, Жоржинага умрбод ойига 100 минг евро тўлайди – Марса хабари**
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан ажрашган тақдирда, унга умрбод ҳар ой 100 минг евро миқдорида нафақа тўлайди. Бу ҳақда Марса нашри хабар берди ва бу шарт жуфтлик ўртасида тузилган никоҳ шартномасида белгиланганини таъкидлади.
Манбанинг қўшимча қилишича, агар муносабатлар якунига еца, Жоржина Мадриднинг нуфузли Ла-Финка турар-жой мажмуасида жойлашган, бозор қиймати бир неча миллион еврога баҳоланадиган ҳашаматли саройга ҳам эгалик қилади.
Таъкидланишича, Роналду ва Жоржинанинг асосий мақсади ажрашиш юз берган тақдирда фарзандларининг фаровонлигини таъминлашдан иборат. Улар никоҳ шартномасини тузиш орқали болаларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиши мумкин бўлган узоқ давом этувчи ҳуқуқий низоларнинг олдини олишни истаган.
Ушбу келишувда Жоржина нафақат манфаатдор томон, балки оилавий ҳаётга беқиёс ҳисса қўшаётган ҳамкор сифатида ҳам қайд этилган.
Мазкур ҳужжат 2017-йилда, Жоржина уларнинг катта қизи Алана Мартинага ҳомиладор бўлган вақтда имзоланган. Ҳужжатни тайёрлаш учун Роналдунинг собиқ агенти Хорхе Мендеш масъул бўлган.
Маълумот учун, Роналду ва Родригес 11-август куни Португалиянинг Кашкайш шаҳрида турмуш қурган. Улар 2016-йилда Мадридда танишган. Ўшанда Жоржина Гусси дўконида сотувчи бўлиб ишлаган. Бугунги кунга келиб жуфтликнинг Алана Мартина ва Белла Эсмералда исмли икки қизи бор. Умуман олганда, улар беш нафар фарзандни тарбияламоқда. Яна уч нафар фарзанд — кичик Криштиану ҳамда эгизаклар Матео ва Ева суррогат оналардан дунёга келган.

