Лайфстайл

Роли учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартиришдан қўрқмаган актрисалар (фото)

Роли учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартиришдан чўчимаган актрисалар (фото)

Келинг, ташқи қиёфасини ноодатий тажрибаларда синаб кўрган жасур актрисаларни бир эслаб олайлик.

**Шарлиз Терон**

Актрисанинг фикрича, ташқи кўринишга ўзгартириш киритиш ғазаб уйғотиш учун эмас, балки муваффақият сари йўл очиш демакдир. У “Махлуқ” филмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. “ъТелба Максъ филми ҳар жиҳатдан фойдали бўлди. Сочларим шу қадар кўп эдики, уларни эплаб бўлмасди. Мана энди тўлиқ эркинликка эришдим” – дейди сочларидан воз кечган Шарлиз.

**Деми Мур**

2015-йилда Деми Мурнинг қизи Румер синглиси Таллуланинг сочларини қандай кесишини кўрсатган. У 1997-йилдаги машҳур “Аскар Жейн” драмасидаги онасининг ролидан илҳомланган.

**Сигурни Уивер**

“Бегона-3” филми ижодкорлари Сигурни Уиверни илк бор сочсиз ҳолда кўрсатишга қарор қилган. Голливудда бундай ҳолатлар тез-тез учрайди, одатда суратга олиш тугагач режиссёр айрим картиналар устида қайта ишлайди. Аммо бу пайтда Сигурнининг сочи қайта ўсишни бошлаган эди.

Режиссёр Сигурнининг сочини яна бир бор қиришни ва бунинг эвазига 40 минг доллар беришни таклиф қилади. Шунингдек, актрисанинг каллигини яшириб турувчи худди аслига ўхшаган парик ҳам сотиб олинади. Сигурни сочсизликка анча кўникиб қолган эди, парикни эса икки ёшли қизалоғини қўрқитиб юбормаслик учун киядиган бўлади.

**Натали Портман**

Натали Портманнинг сочини қириш саҳнаси ибодат билан боғлиқ “Вачовский” филмининг асосий воқеаларидан бири. Бундан ташқари, Натали ўзининг ташқи кўриниши бутунлай ўзгарганидан мамнун бўлган. Актрисанинг сўзларига кўра, сочини кесиш учун анчадан бери шундай қулай имкониятни кутиб юрган.

**Наоми Гроссман**

“Америка даҳшати қиссаси” сериали доимо актёрларни кутилмаган образларда синаб кўриши билан машҳур. Албатта, кимдадир ўзгариш жуда катта бўлиши керак. Масалан, Наоми Гроссман образ учун нафақат сочларини қирдирган, балки сохта бурун, қулоқ ва тишларни тақиб, юз ифодаси ҳамда имо-ишоралар устида ҳам пухта ишлашига тўғри келган. Наомининг айтишича, грим учун тахминан уч соат вақт кетган.

**Кейт Бланшетт**

Кейт парик кийиб юришни ёқтирмаслигини тез-тез таъкидлайди. У ўзининг бор сочи билан қизиқарли ролларни ижро этишни яхши кўради. “Жаннат” филмидаги роли учун сочларини кесиб ташлаган актриса бу ишни яна такрорлаши мумкин.

**Руни Мара**

Руни Мара “Аждаҳо нақшли қиз” филмидаги детектив роли учун махсус тақинчоқлар тақиладиган жойларини бир кунда тешиб чиққан. Актриса бундан аввал ҳатто зирак ҳам тақмаган.

**Тилда Суинтон**

Тилда ҳеч қачон касби учун тажриба қилишдан қўрқмаган. Шунинг учун 84 ёшли бева ва бадавлат аёл образи уни мардона актрисага айлантирди.

**Мерил Стрип**

Эски классик эртаклар мотивлари асосида суратга олинган “Ўрмон ичкарисида” филмида Мерил Стрип жуда хунук ҳамда исталган кишини сеҳр-жодусиз ҳам қўрқитишга қодир бўлган ёвуз жодугар ролини ижро этган.

**Эмма Томпсон**

“Менинг қўрқинчли энагам” филмида энага Макфи ролини ижро этган актрисанинг ташқи кўриниши қўрқув уйғоца-да, аслида у меҳрибон, ҳақиқий сеҳргар. Одатда инсонлар сеҳргарлар ҳам гўзал бўлади, деб ўйлайди. Аммо барча қоидаларда ҳам истиснолар мавжуд.

**Гвинет Пелтроу**

“Севги ёмон” филмида бақалоқ Розмарини ижро этган Гвинет яхшиямки семиришга мажбур бўлмади. Актриса махсус костюмлар ёрдамида ўз ролини қойилмақом тарзда ижро этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.