Дунё

Роğун ГЕСда авария рöй бергани маълум бöлди

Техник сув сақланадиган резервуар ёрилиşи оқибатида сув иşçилар устига қуйилган.

Рўğун ГЕСда авария юз бергани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги Рўğун ГЕС қурилиш ҳудудида фавқулодда ҳолат юз бергани ва пастга сув оқиб тушаётгани акс этган видео тарқалди. Манбалар ҳодиса оқибатида камида беш киши жароҳатланганини хабар қилган.

Тожикистон ҳукумати 28-октабр куни бир ҳафта олдин юз берган авария юзасидан маълумот берди.

Ҳодиса 21-октабр куни тахминан соат 16:15 да ГЕСнинг «Б» сексиясида, тўртинчи ярусдаги қурилиш туннелида олиб борилаётган сементлаш ишлари пайтида содир бўлган. Резервуар ёрилиши оқибатида техник сув туннелдаги ищилар устига оқиб тушган.

«Ҳодиса туннелнинг чиқиш қисмида, 32 ва 33-сонли платформалар ҳудудида содир бўлган. Бу вақтда у ерда Сино Ҳйдро субпудрат компанияси ищилари бўлган. Техник сув улар устига қуйилган», – дейилади идора изоҳида.

Расмий маълумотларга кўра, туннелнинг ушбу қисмида сув йиғиш учун иккита резервуар жойлашган. Юқоридаги резервуар ёрилгандан сўнг пастдаги сув чиқариш резервуари ҳам шикастланган. Натижада иккала резервуардаги сув бир вақтнинг ўзида туннелнинг ищилар турган қуйи қисмига оқиб тушган.

Ҳодиса оқибатида ищилардан ҳеч бирида жисмоний жароҳатлар бўлмагани, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилгани ва ишга қайтишгани қайд этилган.

«Озодлик» радиоси эса ўз манбасига таяниб, ҳодиса оқибатида гидроелектрстансиянинг камида беш нафар ищиси тан жароҳати олганини хабар қилганди.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ищи гуруҳ тузилган. Мутахассислар ишлаб чиқариш обьектларида сув йиғиш резервуарларининг техник ҳолатини, анкерли маҳкамлагичларнинг ишончлилигини ва хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганмоқда.

Бу биринчиси эмас

Рўğун ГЕС қурилишидаги хавфсизлик масаласи олдинги йилларда ҳам кўтарилган. Жумладан, 2024-йил ноябр ойида қурилиш майдонида юз берган авария оқибатида уч нафар ищи ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланганди.

2025-йилда ҳам хавфсизлик масаласидаги муҳокамалар давом этган. Лойиҳада иштирок этаётган Эрон компанияси ходимларидан бири сифациз материаллар ишлатилаётганини тахмин қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.