Римда ищининг ўлими сабаб Колизей ёпиб қўйилди

Римда ищининг ўлими ортидан Колизей ёпилди
Римдаги Колизей обидаси 23-сентябр куни сайёҳлар учун ёпилди. Бунга янги ёритиш тизимини ўрнатиш билан шуғулланган 22 ёшли Андреа Мореттининг баландликдан йиқилиб ҳалок бўлгани сабаб бўлди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони юз берган воқеадан чуқур қайғуда эканини айтди. У ҳодиса сабаблари имкон қадар тезроқ аниқланишига умид билдирди.
“Андреа Мореттининг фожиали ўлими ҳақидаги хабар барчамизни ларзага солди. 22 ёшли инсоннинг вафот этиши, айниқса бу иш жойида юз бериши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир”, деди Мелони.
Маданият вазирлиги берган маълумотга кўра, аввалига бахциз ҳодиса содир бўлган иккинчи қават сектори вақтинча ёпилган. Барча ташриф буюрувчилар ташқарига чиқарилгач, тарихий обида бир кунга тўлиқ ёпилган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари фожиа тафсилотларини текширмоқда.
Колизей дунёдаги энг катта қадимий амфитеатр ҳисобланади. Бу обида И асрда Рим империяси даврида қурилган. Унда гладиаторлар жанглари ва турли томошалар ўтказилган.
Бу тарихий маскан Римнинг энг машҳур рамзларидан бири бўлиб, гавжум кунларда бу ерга кунига 20 минггача сайёҳ келади.

