Ригина Адашбаева оғир атлетика бўйича Ўзбекистон рекордини икки марта янгилади. Видео

Ригина Адашбаева оғир атлетика бўйича Ўзбекистон рекордини икки бор янгилади. Видео
Қашқадарё вилоятилик оғир атлетикачи Ригина Адашбаева Ўзбекистон Кубогида катталар ўртасида бир йўла иккита миллий рекордни ўрнатди. Спортчи даст кўтаришда ва икки кураш йиғиндисида мамлакатнинг энг яхши натижасини кўрсатди.
Мусобақалар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.
Адашбаева 86 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди. У даст кўтаришда 134 килограммни кўтарди, икки машқ якунига кўра эса 242 килограмм натижа қайд этди.
Ушбу кўрсаткичларнинг иккаласи ҳам катталар ўртасида Ўзбекистоннинг янги рекордига айланди.
Аввалроқ, ёш оғир атлетикачи Муниса Одилова ҳам ёшлар ўртасида миллий рекордларни янгилаб, худди шундай муваффақиятга эришган эди.

