Маҳаллий

Республика бўйлаб “Долзарб 40 кун” тозалик тадбирлари бошланди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб “Долзарб 40 кун” тадбирлари старт олди. 28-июлдан 6 сентябрга қадар давом этадиган аксия доирасида ободонлаштириш, санитария-тозалаш ишларини кучайтириш ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилади.

Республика миқёсида "Долзарб 40 кун" деб номланган тозалик аксияси старт олди.

Ушбу тадбирларнинг асосий вазифаси ҳудудларда санитария-тозалаш ишларини жадаллаштириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг экологик саводхонлигини оширишдан иборат эканлиги ма'лум қилинди.

Тасдиқланган режа асосида, Экология қўмитаси қошидаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари, шунингдек, "Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси" давлат муассасаси томонидан бутун республика бўйлаб кенг кўламли амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида агентлик, ҳудудий бошқармалар ва тизимдаги ташкилотларда махсус штаблар тузилган. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудий бошқармага масъул ходимлар бириктирилиб, навбатчилик тизими ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик мониторинг йўлга қўйилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.