Республика аерогеодезия маркази биноси 213 млрд сöмга сотилди
Юнусободдаги қарийб 1,14 гектар ер майдонига эга обьект ауксионида сотилди - харидор “УТКИР ШОП” МÇЖ. Марказ сотувдан кейин бинодан яна бир йил бепул фойдаланади. Савдо şартларида олти ойда тöлиқ тöлов қилган харидорга 25 фоиз çегирма берилиşи ҳам назарда тутилган.

Республика аерогеодезия маркази биноси 213 млрд сўмга сотилди
26-октабр куни Э-ауксион платформасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Республика аерогеодезия маркази биносини сотиш бўйича очиқ ауксион якунланди. Бошланғич нархи 157,8 млрд сўм этиб белгиланган обьект учун икки талабгор курашган. Савдолар якунида “УТКИР ШОП” МЧЖ 213 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилган. Якуний нарх бошланғич қийматдан 55,2 млрд сўмга (қарийб 35 фоиз) ошган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Лот маълумотларига кўра, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 975 квадрат метрни ташкил этади. Биргаликда фойдаланишдаги ер участкаси 1,3352 гектар бўлиб, сотилаётган обьектга тегишли ер улуши 1,1355 гектар деб кўрсатилган.
Савдо шартларига мувофиқ, Республика аерогеодезия маркази сотувдан кейин бинодан бир йил давомида бепул фойдаланади. Ушбу муддат тугагач, обьект харидорга топширилади. Лотда инвестиция киритиш ёки иш ўринлари яратиш бўйича аниқ мажбуриятлар кўрсатилмаган.
Лотда харидорга тўловни бўлиб амалга ошириш имконияти берилган. Жумладан, уч ой давомида нархнинг 35 фоизи тўланса, қолган суммани беш йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин. Олти ойда 50 фоиз тўланган тақдирда эса қолган сумма етти йил давомида фоизсиз тўланиши мумкин.
Шунингдек, олти ой ичида тўлиқ тўлов амалга оширилса, жами суммага нисбатан 25 фоиз чегирма берилиши назарда тутилган.
Обьект президентнинг 2026-йил 28-августдаги ПФ-177-сон фармонида белгиланган давлат активларини хусусийлаштиришнинг янги механизмлари доирасида савдога чиқарилган.

