Рекорд иşтирок, ноаниқ натижа: Исроилда ҳукуматни ким тузади?
Исроилдаги парламент сайловидан кейин эълон қилинган экзитполларга кöра, Бинямин Нетаняҳу боşçилигидаги блок ҳам, унинг асосий рақиби Гади Айзенкот атрофидаги мухолифат блоки ҳам Кнессетда кöпçиликка эриşа олмаяпти. Овоз бериşда иşтирок эса 1973-йилдан буён энг юқори даражага етган.

Рекорд даражадаги иштирок, ноаниқ якун: Исроилда ҳукуматни ким тузади?
Йирик телеканаллар ўтказган сўровлар Айзенкотнинг «Яşар» партияси атрофидаги мухолифат блокига 52–53 та, Нетаняҳунинг «Ликуд» партияси бощилигидаги блокка эса қарийб 50 та ўрин тегиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
120 ўринли парламентда кўпчилик учун камида 61 та мандат зарур. Шу боис ҳукумат тузиш имконияти якуний натижалар ва кейинги коалиция музокараларига боғлиқ бўлади. Экзитполлар расмий сайлов натижаси ҳисобланмайди.
«Ликуд» энг йирик партия бўлиб қолиши мумкин
Алоҳида партиялар кесимида «Ликуд» 24–25 та ўрин билан парламентдаги энг йирик сиёсий кучга айланиши мумкин. «Яşар» эса 21–23 та мандат олиши кутилмоқда.
Сайловда асосий рақобат амалдаги бош вазир Нетаняҳунинг ўнг қанотдаги ҳукумат лагери ва Исроил армияси бош штабининг собиқ раҳбари, ўнг марказчи сиёсатчи Гади Айзенкот бощилигидаги мухолифат ўртасида кечди.
Соат 19:00 гача сайловчиларнинг 74,3 фоизи овоз берган
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 74,3 фоизи сайловда қатнашган.
Комиссия бу соат учун бундай юқори иштирок 1973-йилда тегишли статистика юритила бошланганидан буён илк бор қайд этилганини билдирган. Бу якуний иштирок кўрсаткичи эмас.
Овоз бериш вақтини узайтириш сўрови рад этилди
Марказий сайлов комиссияси 27-октабр куни «Ликуд»нинг сайлов участкалари иш вақтини узайтириш ҳақидаги мурожаатини рад этган. Комиссия овоз беришни соат 22:00 дан кейин давом эттиришга зарурат йўқ, деган хулосага келган.
Исроил ОАВга кўра, «Шас» ва «Яҳудий кучи» партиялари ҳам участкалар олдида одамлар кўплигини важ қилиб, муддатни узайтиришни сўраган.
Айзенкотнинг «Яşар» партияси эса бунга қарши чиққан. Партия баёнотида овоз бериш вақтини узайтиришга асос бўладиган фавқулодда ҳодисалар юз бермагани айтилган.
Бу Исроилда ҲАМАСнинг 2023-йил 7-октабрдаги ҳужумидан кейинги илк парламент сайловидир. Мамлакатда 7,3 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Кнессетдаги 120 та ўрин учун 30 дан ортиқ партия рўйхатдан ўтган.

