Маҳаллий

“Режада бор”. Тошкент метрополитени раҳбари ўринбосари — аёллар учун алоҳида вагонлар ажратиш ҳақида

Тошкент метрополитенида ҳозирча аёллар учун алоҳида вагонлар ажратиш имкони йўқ. ъБироқ янги йўналишлар қуриш ва вагонлар харид қилишда бу масалани инобатга олиш режамизда боръ, — деди метро раҳбари ўринбосари Йўлдош Юсупов. Унинг таъкидлашича, бундай тартиб зўравонлик ва тегажоғликни камайтиради.

“Режада бор”. Тошкент метрополитени раҳбари ўринбосари — аёллар учун алоҳида вагонлар ажратиш ҳақида

Тошкент метрополитенида аёллар учун алоҳида вагонлар ажратиш масаласи янги метро йўналишларини қуриш ҳамда вагонлар харид қилиш жараёнида ҳисобга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Йўлдош Юсупов 3-ноябр куни Контент тайёрлаш марказидаги матбуот анжуманидан кейин Газета мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.

Унинг айтишича, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам, бевосита мурожаатлар орқали ҳам аёллар учун алоҳида вагонлар ажратиш таклифи билдирилмоқда. Аммо ҳозирги йўловчилар оқими ва метронинг техник имкониятлари бундай тартибни жорий этишга етарли эмас.

“Бугунги кунда имкониятимиз мавжуд эмас. Келгусида янги метро йўналишларини қуриш ва янги вагонларга буюртма беришда ушбу масалани инобатга олган ҳолда иш ташкил этиш режамизда бор”, — дейди у.

Юсуповнинг сўзларига кўра, метронинг ўртача кунлик йўловчилари орасида аёллар улуши 40 фоизни ташкил этади.

У алоҳида вагонлар ажратилиши аёлларга нисбатан зўравонлик ва тегажоғлик ҳолатларини камайтиришга ёрдам беришини айтди. Бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳам мисол келтирди.

“Аёллар учун алоҳида вагонлар ажратилгандан кейин зўравонлик ва тегажоғлик ҳолатлари, албатта, камаяди. Келгусида ушбу режаларимизни амалга оширганимизда натижасини кўришимиз мумкин”, — дейди Юсупов.

Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблаган. Баъзилар эса тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.