Спорт

“Реал” юлдузи Моуринё сабаб АПЛга қайтиши мумкин

"Реал" юлдузи Моуринё туфайли АПЛга қайтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд тез орада Англияга қайтиши эҳтимоли бор. ТалкСПОРТ нашрининг хабар беришича, Жозе Моуринё жамоа бошқарувига келганидан сўнг англиялик футболчининг Испаниядаги келажаги ноаниқ бўлиб қолган. Португалиялик мутахассис дастлабки икки ўйинда Александер-Арнолдни захирада қолдирган.

Мадридда захира ўриндиғида қолиб кетаётган 27 ёшли ҳимоячининг Англия Премьер-лигасига (АПЛ) қайтиш эҳтимоли ортиб бормоқда. Табиийки, унинг собиқ жамоаси – "Ливерпул" асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда. Чунки ҳимоячи Испанияга кетишидан олдин бутун фаолиятини айнан мерсисайдликлар сафида ўтказган.

Шу билан бирга, унинг "Нюкасл"га ўтиш варианти ҳам истисно қилинмаяпти. Маҳаллий мутахассислар ушбу эҳтимолий трансфер "қарғалар" учун ажойиб харид бўлишини таъкидламоқда.

Маълумот учун, Трент Александер-Арнолд фаолиятидаги энг йирик ютуқларга айнан "Ливерпул" сафида эришган. У мерсисайдликлар билан икки марта Англия чемпиони (2019/2020 ва 2024/2025-йилги мавсумларда), 2019-йилда Чемпионлар Лигаси ғолиби, шунингдек, Англия Кубоги ҳамда икки марта Англия Лига кубоги соҳиби бўлган.

Бундан ташқари, у Англия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда 2020-йилда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонган. Халқаро майдондаги энг катта ютуғи эса Англия миллий жамоаси билан Евро—2024 турнири финалига қадар етиб боргани ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.