Спорт

“Реал” Винисиуснинг маошини оширмоқчи — ЭСПН

"Реал" Винисиусга юқори маош таклиф қилмоқда — ЭСПН

Мадриднинг "Реал" футбол клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича янги таклиф билан чиқди. ЭСПН нашрининг хабар беришича, Жаҳон чемпионатидан сўнг қарийб бир йилга тўхтаб қолган музокаралар яна жонланган.

Манбага кўра, Испания клуби футболчи учун молиявий шартларни яхшилаган. Эндиликда Винисиусга йилига 22 миллион евро маош таклиф қилинмоқда, бу аввалги таклифдан кўпроқ.

Бироқ, бу таклиф ҳамон футболчини қониқтирмаяпти. Ма'лумотларга кўра, 26 ёшли бразилиялик юлдуз бир мавсум учун қарийб 30 миллион евро маош олишни мақсад қилган. Ҳозирда унинг йиллик маоши тахминан 17,5 миллион еврони ташкил этади.

Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги келишуви 2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Агар шартнома узайтирилмаса, у январ ойидан бошлаб бошқа жамоалар билан эркин музокаралар олиб бориши ва ўзи истаган клуб билан дастлабки шартномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

ЭСПН тақдим этган ма'лумотларга кўра, футболчининг ўзи ва унинг вакиллари ушбу битимни унинг фаолиятидаги энг асосий ва йирик шартнома бўлади деб ҳисобламоқда. Шу боис улар пойтахт клуби музокараларда нафақат Винисиуснинг ёшини, балки унинг 2018-йилда жамоага келиб қўшилганидан буён "Реал" эришган ютуқларга қўшган улкан ҳиссасини ҳам инобатга олишига умид қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.