«Реал Санжик» иши: апеллясия ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди 8-май куни Санжар Каримовни фирибгарлик, ўлдириш ёки зўрлик

«Реал Санжик» иши бўйича апеллясия қарори маълум қилинди
«Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга оид иш юзасидан 8-октябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ҳукм ўқилди.
Суд қарорига кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми «а» банди билан белгиланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.
Жиноят кодексининг 59–61-моддаларига мувофиқ, тайинланган турли жазоларни тўлиқ қўшиш орқали якуний равишда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари, яъни 136 миллион сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилиши қайд этилди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди, апеллясия шикоятлари эса қисман қаноатлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди 8 май куни Санжар Каримовни фирибгарлик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 410 БҲМ миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

