Спорт

“Реал” ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АС

“Реал” ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АС

Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Англиянинг “Астон Вилла” клуби Мадриднинг “Реал” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида “Реал”ни вақтинчалик тарк этиш ниятида. Шу сабабли, унинг бошқа жамоага ўтиши ижара шартномаси асосида амалга ошиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи потенсиал харидорларга аниқ талаблар қўйган: у асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси бўлишни ва нуфузли халқаро турнирларда, хусусан, Чемпионлар Лигасида иштирок этишни истайди. Қайд этилишича, иқтидорли ҳужумчи атрофидаги вазиятни Англия клубидан ташқари Италиянинг “Рома” жамоаси ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик 2025/2026-йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Франсиянинг “Лион” клубида ўтказди. Унинг бу ердаги иштироки анча муваффақиятли бўлди: ҳужумчи барча турнирлар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Трансфермаркт портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.