“Реал” футболчиси маст ҳолда машина бошқаргани учун жаримага тортилди

"Реал" футболчиси маст ҳолда автомобил бошқаргани учун жазоланди
Испаниянинг "Реал" клуби ҳимоячиси Раул Асенсио маст ҳолатда машина бошқаргани сабабли жаримага тортилди ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Мундо Депортиво нашри ма'лум қилди.
Воқеа о'тган 2025-йилнинг август ойида Гран-Канария оролида юз берган. Футболчи то'хтатилиб, текширилганда унинг қонида спиртли ичимлик миқдори рухсат этилган ме'ёрдан ошиқ эканлиги аниқланган. Суд қарорига ко'ра, Асенсио 14,4 минг евро миқдорида жарима то'лайди ва 8 ой муддатга автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Бундан ташқари, яқин кунларда Асенсио ва "Реал" академиясининг яна уч нафар собиқ футболчисига нисбатан навбатдаги суд мажлиси бо'либ о'тади. Улар икки аёлнинг розилигисиз интим мазмундаги видеоларни тарқатганликда айбланмоқда.
Ма'лумот учун, 23 ёшли Асенсио "Реал" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024-йилдан бери асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади ва мадридликлар таркибида 2024-йилда Қит'алараро кубокни қо'лга киритган.

