«Реал» «Барса»га етиб олди, «Арсенал»да ғалабали серия. Кун ўйинлари
Англияда «Челси» ва «Ливерпул» очко йўқотди, «Тоттенҳем» кетма-кет 4 ўйинда гол уролмади, «Арсенал» кетма-кет 4 ғалабадан кейин турнир жадвалини бошқармоқда. Испанияда «Реал» йирик ғалабага эришиб, вақтинча «Барселона» билан тенглашиб олди.

«Реал» «Барса»га етиб олди, «Арсенал»да ғалабали серия. Кун ўйинлари
«Реал» – «Раё Валекано» 4:1
Мбаппе, 14 – пеналти (1:0). Каррерас, 17 (2:0). Беллингҳем, 35 (3:0). Камелио, 51 (3:1). Мбаппе, 90+1 (4:1)
«Реал»: Куртуа, Конате, Рюдигер, Каррерас, Думфрис, Валверде (Камавинга, 46), Бернарду Силва (Тчуамени, 69), Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Кукуреля, 89), Диоманде (Арда Гулер, 72), Мбаппе
«Раё Валекано»: Аудеро, Сисс, Лежен, Педроса (Балиу, 86), Рацю, Лопес (Садик, 75), Буаре (Валентин, 67), Диас (Белаид, 67), Алваро Гарсия, Ситаишвили, Камелио (Алемао, 75)
Огоҳлантириш: Сисс, 76
«Реал» биринчи бўлимдаги учта гол эвазига учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйди. Мадридликлар учун бундай сермаҳсуллик жорий мавсумда иккинчи марта кузатилди. Жозе Моуринио шу куни илк бор Диомандени асосий таркибда майдонга туширди, бироқ майдондаги асосий ишни тажрибали футболчилар бажаришди. Каррерас аввал Мбаппе учун пеналти ишлаб берди, кейин эса ўзи Килиан билан девор услубида ўйнаб, иккинчи голни киритди. Иккинчи гол билан якунланган ҳужумда Винисиус Жуниорнинг фаоллиги ҳам ҳал қилувчи рол ўйнади. Бу ҳужумда унинг номига голли узатма ёзилмаган бўлса-да, бироз ўтиб айнан унинг пасидан кейин ҳисоб янада йириклашди. Ҳимоячилар тўп жарима майдони ичидаги Мбаппега етказилади деб кутиб турган пайтда, Вини уни орқароққа — бўш қолган Беллингҳемга узатди.
«Асаларилар» таслим бўлишмади ва охиригача курашди. Педро Диаснинг зарбасидан кейин тўп устунга бориб тегди, Камелио эса барибир ўз мақсадига эришиб, мавсумдаги голлари сонини 6 тага етказди. Аммо меҳмонлар бундан ортиғига куч топа олишмади, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса «Реал» яна йирик ҳисобни тиклади. Захирадан майдонга тушган Арда Гулер Килианга тўпурарлар пойгасида Камелиога етиб олиш имконини берди.
«Ливерпул» – «Фулҳем» 0:0
«Ливерпул»: Алиссон, ван Дейк, Жаке, Симикас (Керкез, 46), Араухо (Фримпонг, 72), Собослаи, Гравенберҳ (Макаллистер, 60), Вирс, Барколя (Нгумоа, 72), Муниос (Гакпо, 60), Исак

