Иқтисодиёт

Рақобат қўмитаси Вб Тахиъга истеъмолчилар эътирозлари юзасидан сўров юборди

Рақобат қўмитаси Вб Тахиъга истеъмолчилар эътирозлари бўйича сўров йўллади

Рақобат қўмитаси Вб Тахи МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш масаласида сўров юборди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда қўмитага келаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларда такси хизматларига доир истеъмолчилар эътирозлари сони ортган.

Хусусан, 2026-йил январ—август ойларида Вб Тахи фаолияти билан боғлиқ қарийб 20 та эътироз билдирилган.

Уларда буюртма қилинган таксилар белгиланган манзилга келмаётгани, ҳайдовчилар билан қайта боғланишнинг имкони йўқлиги ва бундай вазиятларда оператор чора кўрмаётгани қайд этилган.

Қўмита ўрганишлари жараёнида компания томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунлар ҳамда рақамли платформалар фаолиятига оид бир қатор талабларга етарли даражада риоя этилмаётгани аниқланган.

Шундан сўнг Рақобат қўмитаси Вб Тахи МЧЖга қонунчилик талабларига амал қилинишини таъминлаш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи билан қайта боғланиш ва маълумот олиш имкониятини яратиш бўйича чоралар кўриш юзасидан сўров юборган.

Маълумот учун, 2026-йил январ–август ойларида 242 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Шу даврда 329 млн йўловчи ташилган, ташиш айланмаси 7,2 трлн сўмдан ошган.

Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил 1-сентябр ҳолатига йўловчи ташувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони жами 782,5 мингтани ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 1-январидан 1-сентябригача агрегаторлар орқали фаолият юритганлар сони эса 481 117 тани ташкил қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.