Маҳаллий

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Ота-оналар ва ўқувчиларга харид вақтида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларга эътибор

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларнинг асоссиз кўтарилишига йўл қўймасликка чақирмоқда.

Янги ўқув йили бошланиши олдидан Ўзбекистон бўйлаб умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо марказларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилмоқда.

Қўмита мавсумий савдо жараёнларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобат муҳитини сақлаш ҳамда аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ота-оналар ва ўқувчиларга харид пайтида маҳсулот сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларга эътибор бериш тавсия этилди.

Тадбиркорларга эса «Мактаб бозорлари»да сотилаётган маҳсулотлар сифати ва нархларининг асослилигини таъминлаш, истеъмолчиларга керакли маълумотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш мажбурияти эслатилди.

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорларни дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка ҳамда қонунчилик талабларига қатъий амал қилишга чақирди.

Агар фуқаролар «Мактаб бозорлари»да нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатларига дуч келсалар, Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч телефони орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Қўмита мактаб бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида мониторинг ишларини олиб боришини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.