Маҳаллий

Рақобат қўмитаси «Навоий сув таъминоти»нинг 15,5 миллиард сўмлик тендерида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Навоий сув таъминоти»нинг 15,5 миллиард сўмлик тендерини ўтказишда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, компанияга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, суриштирув тадбиркорнинг мурожаатидан сўнг бошланган. Ўрганиш давомида компания савдоларни ўтказишда «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилмагани аниқланди.

Махсус комиссия «Навоий сув таъминоти»га нисбатан иш қўзғатди. Кўриб чиқиш якунларига кўра, компанияга молиявий жарима солинди. Бундан ташқари, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда умумий қиймати 32,1 миллиард сўмлик 317 та давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган эди. Текширув қарийб 41 миллиард сўмлик 345 та тендерни қамраб олди, жумладан, мутахассислар буюртмачилар ва иштирокчилар ўртасида тил бириктириш аломатларини аниқлаган харидлар ҳам бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.