Ранглар энергияси ва давр миқёси: Зураб Церетелининг шоҳасарлари Тошкентда намойиш этилди | Репортаж
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида дунёга машҳур рассом ва ҳайкалтарош Зураб Церетелининг «Ҳаётдан ҳам устунроқ» номли шахсий кўргазмаси давом этмоқда. Экспозиция устоз санъаткорнинг 80 дан ортиқ машҳур асарларини: рангтасвир полотнолари, таъсирчан ҳайкаллар ва такрорланмас эмаль ишларини ўзида жамлаган. Бу муаллиф ижодий меросининг кўп қирралилигини бир маконда кўриш учун ноёб имкониятдир. «Зураб Константинович ҳар доим алоҳида илиқлик билан муносабатда бўлган […]

Ранглар энергияси ва давр миқёси: Зураб Церетелининг шоҳасарлари Тошкентда намойиш этилди | Репортаж
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида дунёга машҳур рассом ва ҳайкалтарош Зураб Церетелининг «Ҳаётдан ҳам устун» номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Экспозициядан устанинг 80 дан ортиқ аҳамиятли асарлари: рангтасвир полотнолари, таъсирчан ҳайкаллар ва ноёб эмаль асарлари ўрин олган. Бу муаллиф ижодий меросининг ранг-баранглигини бир маконда кўриш учун ноёб имкониятдир.
«Зураб Константинович ҳар доим Ўзбекистон маданиятига алоҳида меҳр билан муносабатда бўлган. Бугун унинг Тошкентда ўз асарларининг катта кўргазмасини намойиш этиш нияти амалга ошгани айниқса рамзий маънога эга. Ушбу кўргазма уста алоҳида аҳамият берган маданиятлараро очиқ мулоқотни давом эттиради», — деб таъкидлади очилиш маросимида Россия бадиий академияси президенти Василий Церетели.
Зураб Церетели — жаҳон санъатидаги чинакам монументал сиймо. РФ Халқ рассоми, Россия бадиий академиясининг кўп йиллик президенти, у аллақачон ижодий жасорат ва кенг миқёсли қарашлар рамзига айланган. Унинг муҳташам ҳайкаллари ва монументлари бутун дунё бўйлаб — Москва ва Тбилисидан тортиб Севилья ва Нью-Йоркгача ўрнатилган.
Шу билан бирга, Тошкентдаги кўргазма Церетелини нафақат гигант шакллар муаллифи, балки нафис, инонтириб бўлмас даражада жўшқин рассом сифатида ҳам гавдалантиради.
Кўплаб ташриф буюрувчилар экспозициянинг фавқулодда эмоционал қувватини таъкидламоқдалар. Галереяга оиласи билан келган вернисаж меҳмони эътироф этганидек, лойиҳа ўз номини тўлиқ оқлайди: «Кўргазмадан байрам кайфияти билан чиқасиз. Ҳозир кўпчиликка оддий, соф туйғулар ва ҳаётсеварлик етишмаяпти. Бу ерда эса бу нарса тошиб-турибди. Бу ҳақиқатан ҳам «ҳаётдан ҳам устун» бўлган санъатдир».
Зураб Церетелининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясидаги «Ҳаётдан ҳам устун» кўргазмаси 1 декабргача давом этади. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари тан олинган классикнинг шоҳасарларини ўз кўзлари билан кўришга ҳали улгуришлари мумкин.

