Сиёсат

Рамзан Қодиров сайловда 99,85 фоиз овоз билан яна ғалаба қозонди

Рамзан Қодиров сайловда 99,85 фоиз овоз билан яна ғалаба қозонди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбарлиги учун ўтказилган сайловларда 99,85 фоиз овоз билан яна ғалаба қозонди.

Қодировнинг сайловдаги рақиблари Исмоил Денилханов (“Адолатли Россия”) ва Холид Накаев (КПРФ) ҳар бири 0,05 фоиздан овоз олди. Қодиров 2007-йилдан бери Чеченистонни бошқариб келмоқда. У “Единая Россия” партиясидан республика раҳбари сайловига номзод сифатида кўрсатилган эди.

Россия президенти Владимир Путин 2026-йил апрел ойи охирида Кремлда Рамзан Қодиров билан учрашган эди. Ўшанда у Қодировга ишонишини, Чеченистон раҳбари халқ ва давлат олдидаги бурчини виждонан бажариб келаётганини айтган. Россия президенти Қодиров уни уялтириб қўймаслигига ишонч билдирган.

Июл ойида эса Рамзан Қодиров сайловда “мажбурликдан” иштирок этишини маълум қилган.

“Агар мендан сўрашса, бошқа номзодни танлаган бўлардим, чунки бу катта масъулият, бу қанчалик мураккаб вазифа эканини биламан. Сайловга мажбурликдан кетяпман, дейишим мумкин. Ишончим комил, халқ қўллаб-қувватлайди. Агар халқ қўллаб-қувватласа, улар учун хизмат қилишга тайёрман”, деган эди у.

Маълумот ўрнида, 2026-йил 18-20-сентябр кунлари Россияда Давлат Думаси депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Унда 57,87 фоиз овоз билан “Единая Россия” етакчилик қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.