Спорт

Рамазон Темировнинг УФСъдаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди (фото)

Рамазон Темировнинг УФСъдаги кейинги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди (фото)

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланди.

УФС матбуот хизматининг хабарига кўра, ўзбекистонлик ММА жангчиси 24-октабр куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Этиҳад Арена” мажмуасида бўлиб ўтадиган УФС 333 турнирида октагонга чиқади.

Ўта енгил вазн тоифасида ташкил этиладиган ушбу жангда Темировга англиялик Лоун Кавана рақиблик қилади. Эътиборлиси, ҳозирда ҳар икки спортчи рейтингда бир-бирига яқин жойлашган: Кавана ушбу дивизионда олтинчи, Темиров эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Инстаграм

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Рамазон Темиров ўзининг сўнгги жангини ҳам айнан Абу-Дабида ўтказган эди. 25-июл куни бўлиб ўтган УФС Фигҳт Нигҳт 282 турнирининг асосий жангидан олдинги баҳсларидан бирида у австралиялик Стив Эрсегга қарши октагонга чиққан.

Ушбу қарама-қаршиликда Темиров 30 ёшли рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ўзининг 22-жангидаги 20-ғалабасини қўлга киритган эди. Эрсег учун эса бу профессионал фаолиятидаги 19-жангда қабул қилиб олинган 5-мағлубият бўлганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.