Сиёсат

Ракета эвазига дрон. Украина собиқ мудофаа вазири Патриот муаммосини бартер орқали ҳал этишни таклиф қилди

Ракета эвазига дрон: Украина собиқ мудофаа вазири Патриот муаммосини бартер орқали ҳал этишни таклиф қилди

Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михайло Федоров Қўшма Штатларга дронлар армиясини яратишда ёрдам беришни таклиф қилди. Бунинг эвазига у Патриот ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталарни сўрамоқда. Собиқ амалдорнинг бу баёноти Финансиал Тимес нашрига берган интервюсида янгради.

Федоровнинг айтишича, у америкаликларга замонавий дронлардан иборат армияни ташкил этишда ёрдам беришдан мамнун бўлади. Украиналиклар илғор технологиялар ва уларни қўллаш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашади. АҚШ эса бунинг эвазига мамлакатни ҳаво мудофааси ракеталари билан таъминлайди.

"Мен бундай алмашинувга тайёрман", деди Федоров.

Шундан сўнг журналист собиқ амалдордан у Вашингтонга бориб, Доналд Трамп маъмурияти вакиллари билан учрашиши мумкинлиги ҳақида сўради. Аммо Федоров бу саволга изоҳ бермади.

Киевдан Римга "трансфер"

Михайло Федоров президент Зеленский жамоасидаги сиёсатчилардан бири сифатида кўриларди. У мамлакатда рақамли инфратузилмани ривожлантиришда, дронлар ва масофадан бошқарилувчи тизимларни оммалаштиришда қатор ютуқларга эришди. Аммо мудофаа вазири лавозимидан олингач, мамлакатда президентлик сайловлари ўтказишга ошкора чақирди.

Бундан аввал Зеленский ёш ва истеъдодли кадрни ўз жамоасида олиб қолиш учун қатор лавозимларни таклиф этганди. Аммо улар Федоровни қаноатлантирмади. Собиқ амалдор Италия мудофаа вазирининг унга маслаҳатчи бўлиш таклифини қабул қилди. Бироқ Украина билан алоқаларни узмади.

Федоровга кўра, у мудофаа технологиялари бўйича махсус жамғарма ташкил этмоқчи. Жамғармага Қўшма Штатлардан сармоя жалб қилади. Маблағ янги қуролларни ишлаб чиқадиган компанияларни яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилади. Собиқ амалдор ҳозирда венчур инвесторлар ва АҚШ технология компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.